Ўш шаҳридаги Қурвонжон Дадҳох кўчасида жойлашган ҳамомда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
ФВВга ёгғин ҳақидаги маълумот 20:00лар атрофида келиб тушган бўлиб, соат 20:05да ўт ўчирув ҳизматидан уч гуруҳ жалб қилинган. Тилсиз ёв соат 20:21 ёнғин қисман бартараф қилинган.
Ҳозирда ёнғинни тўлиғи билан ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар қайд қилинмаган.