Бугун, 8-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 67 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 16;
Чуй вилояти — 18;
Ўш шаҳри – 18;
Ўш вилояти — 4;
Жалолобод вилояти — 4;
Норин вилояти — 5;
Боткен вилояти — 2;
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 2983 бемор соғайди.