Россиядан 26 нафар қирғизистонлик шифокор келди

5-июль куни Россияда ишлаган 26 нафар қирғизистонлик шифокор ёрдамга келди.   Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда.

«Россия фуқаролигини олиб, ўша жойда ишлаётган шифокорлар бефарқ бўлмай, Қирғизистондаги вазиятни тўғри тушуниб келишди. Миллий госпиталда  зотилжам (пневмония) ташҳиси билан даволанаётган беморлар учун янги 200 ўрин тайёрланди. Бугун шифокорлар ўша жойга бўлинади», -деди Қаратаев. 

Қирғизистонда 1000га яқин шифокор вирусга чалиниб, етти нафари иш жараёнида вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ