Бугун, 4-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 59 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 37;
Чуй вилояти — 3;
Ўш вилояти — 2;
Ўш шаҳри – 5;
Норин вилояти — 1;
Жалолобод вилояти — 7;
Талас вилояти — 1;
Боткен вилояти — 2;
Иссиқкўл вилояти — 1.
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 2714 бемор соғайди.