Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 2 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
Республика юқумли касалликлар шифохонасида 65 ёшдаги эркак киши;
Новқат ҳудудий шифохонасида 74 ёшдаги эркак киши.
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 78 кишига етди.