Ўзбекистон Қирғизистонга 100 дона ИВЛ ускунасини юборди

Ўзбекистондан Қирғизистонга ёрдам тариқасида 100 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ), 50 дона кислород концентраторини юборди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси  Ибрагим Жунусов маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу юк ва бошқа дори-дармонларни юклаган учоқ Тошкентдан Бишкек томонга парвоз қилди:

 «Ушбу инсонпарварлик ёрдами Қирғизистонга зарур бўлган вақтда юборилмоқда. Ҳозир Бишкекка бир соатдан сўнг етиб боради. Бу ёрдам икки халқнинг дўстлигининг нишонасидир. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда».

Элчи Жунусов кўшни мамлакатнинг ҳукумати шу кунгача бир қанча инсонпарварлик ёрдамларини юборганини қўшимча қилди.

Қирғизистонда сўнги кунларда тожливирусга чалинганлар ва ўпкаси яллиғланган (зотилжам) фуқаролар кўпайиб бормоқда.

Шифохоналарда ўринларнинг, сунъий нафас олиш ускуналарнинг ва кислород концентраторларининг етишмаслиги кузатилмоқда. Ушбу ускуналарни сотиб олиш учун маҳаллий  кўнгилли одамлар, ташкилотлар маблағ тўплашмоқда.

2-июлда бош вазир Қубатбек Бўрўнов ҳукумат Хитойдан 500 дона  кислород концентраторини ҳарид қилганини ва у  3-июлда Бишкекка учоқ билан еткизилишини айтган.

Бош вазир маълум қилганидек шу вақтда соғлиқни сақлаш идораларида 572 ИВЛ ускуна, 610 кислород концентратори бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ