Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 10 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 58 ёшдаги аёл киши;
Республика юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшдаги эркак киши;
Новқат ҳудудий шифохонасида 59 ёшдаги аёл киши;тиббиёт ҳодимаси;
Ўш шаҳар клиник шифохонасида 33 ёшдаги аёл киши;
Қизилқия ҳудудий шифохонасида 33 ёшдаги эркак киши;
Исиқ-Ота ҳудудий шифохонасида 5 бемор (64, 66, 80 ёшдаги эркаклар, 62,63 ёшдаги аёллар).
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 76 кишига етди.