СOVID-19: Қирғизистонда яна 3 киши тожливирусдан вафот этди

Қирғизистонда тожливирус касаллиги аниқланганидан сўнг яна 3 киши вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев 27-июндаги онлайн ахборот йиғинида маълум қилди.

Вафот этган беморлар:

– Ўш вилояти шифохонасида 1969-йилда таваллуд топган аёл киши;

– Жалололобод вилоят шифохонасида 1944-йилда таваллуд топган аёл киши;

– Ахси ҳудудий шифохонасида 1946-йилда таваллуд топган эркак киши.

Қирғизистон бўйлаб 46 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ