СOVID-19: Қирғизистонда яна бир бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирус юқтирган яна бир инсон вафот этди. Бу ҳақда бугун, 23-июндаги брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Марҳум вақтинчалик фойдаланишга берилган Қирғиз-Турк шифохонасида даволанаётган эди. 1964-йилда таваллуд топган фуқарога (аёл киши) барча ёрдамлар кўрсатилди, бироқ натижаси бўлмади.

 Қирғизистон бўйлаб жами 41 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ