Касаллик аломатлари кузатилмаган депутатларга бекорга тест топшириш тақиқланди. Бу ҳақда Олий Кенгашдан “24.kg агентлигига” маълум қилишган.
Маълум бўлишича, дам олиш кунлари етмишга яқин депутат анализ топширган.
«Маҳсус клиникада қолаётган депутатларга касалликнинг аломатлари кузатилсагина бекорга тест топшириш мумкинлиги айтилди. Кимнинг тана ҳарорати кўтарилмаса, йўталмаса ПЦР-тестни ўз чўнтагидан тўлаб топширади», — деб айтилади парламентда.
19-июнда «Қирғизистон» фракциясининг аъзоси Бейшенали Нурдинов тожливирусга чалингани маълум бўлган. У спикер Дастанбек Жумабековдан бошқа барча ҳамкасблари билан алоқада бўлган.
Бейшенали Нурдинов парламентга Алмазбек Баатирбековнинг ўрнига келган эди.
18-июнда Олий Кенгашнинг матбуот хизматининг бошлиғи Ибраим Нурақун ўғлида тожливирус қайд қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун маълумот бераётиб, тест натижасида бир қанча депутатда вирус қайд қилинганини таъкидлади. Аммо у депутатлар кимлар эканини очиқчасига айтмади.
Баъзи маълумотларга бўйича, тожливирус аниқланган депутатларнинг: уч нафари ҚСДП фракциясидан, «Бир бўл» фракциясининг бир аъзоси ва «Ўнугу-Прогресс» фракциясидан бир депутат.