Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш мақсадида ёпилди. Бу ҳақда Ўш мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, дезинфекция қилиш жараёни марказий бозор, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорларида ва барча шаҳарчалардаги бозорларда ўтказилмоқда.
Мэрия, ҳар куни санитар-эпидемиявий норма ва тартиб бўйича барча бозорларда текширув ишлари ўтказилаётганини қўшимча қилди. Фуқароларни эса юзқоп тақишга ва масофани сақлашга дават қилмоқда.