Қирғизистонда 19-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 132 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2789 нафарни ташкил қилмоқда, 1961 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 32 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Янги қайд қилинган 132 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри – 48;
Чуй вилояти — 38;
Ўш вилояти — 12;
Ўш шаҳри – 13;
Жалолобод вилояти — 11;
Талас вилояти — 4;
Норин вилояти — 6;
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.