Тўқтўғул ГЭСнинг ҳодими иш вақтида ўзини осиб олди

Бугун, 14-июнда Қора-Кўл шаҳридаги Тўқтўғул ГЭСлар Каскадининг ҳарбийлаштирилган ҳавсизлик ҳодими иш вақтида ўзини осиб олган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, 1975-йилда таваллуд топган Р.К. ишга эрта тонгда борган. Ундан сўнг уни иш жойида осилиб турган ҳолатда топишган.

Воқеа содир бўлганини милиция тасдиқлади. Милицияга хабар келиб, тезкор тергов гуруҳи ҳодиса бўлган жойга етиб бориб, текширув ишларини олиб борган. Марҳумнинг жасадига бирорта жароҳат етказилмаган. Воқеа тафсилотлари юзасидан тўпланган матеариллар ўзини-ўзи осиб олган дея қайд қилиниб, тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ