Қирғизистонда яна 41 инсонда тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 13-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 41 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда, 1722 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 27 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Янги қайд қилинган 41 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  18;

Чуй вилояти — 6;

Ўш шаҳри –  6;

Ўш вилояти — 2;

Боткен вилояти — 1;

Иссиқкўл вилояти — 2;

Жалолобод вилояти – 3;

Норин вилояти — 3;

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ