СOVID-19: Ўшда 52 ёшдаги бемор вафот этди

Бугун, 13-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда  2207 нафар бемор тожливирус инфекциясини юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек  бир сутка давомида бир нафар бемор вафот этди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди.

Унга кўра, Ўш шаҳар шифоханасида 52 ёшдаги эркак киши вафот этган.

Қирғизистон бўйлаб жами 27 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ