Президент фожеали июнь воқеларининг 10 йиллиги муносабати билан Қирғизистонликларга мурожаат қилди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 2010 йил июнида юз берган фожеали ҳодисаларнинг 10 йиллиги муносабати билан ҳалққа мурожаат қилди.

Давлат раҳбари Ўшдаги “Оналар кўз ёши” мемориал комплексига гулчамбар қўйиб, Қурьон тиловотдан сўнг дуо қилди. Президент ҳодиса қурбонларининг қариндошлари ва иштирокчилари билан суҳбатлашди ва уларга таъзия билдирди.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида, 2010 йилнинг июнь ҳодислари мамлакат учун энг оғир синов бўлганлигини таъкидлади.

«Ўша кунлари кўплаб ватандошларимизни йўқотиш азобини бошдан кечирдик, қайғу ва дард қалбларимизни эзди. Бугун биз –фожеа ҳаётдан олиб кетган инсонларни ёдга оладиган кун. Марҳумларнинг ота-оналари, фарзандлари ва қариндошларининг қайғусига шерикмиз ва чуқур таъзия изҳор қиламиз. Биз ўтмишдан сабоқ чиқарамиз, халқларимиз якдиллигини мустаҳкамлаймиз ва биргаликда мамлакатимизни ривожлантирамиз», -деди Жээнбеков.

2010 йил 10 июн куни Қирғизистон жанубида қирғиз ва ўзбеклар ўртасида этник можаро юз берган. Низо оқибатида 470 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олиб, юз минглаб кишилар қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган. Республиканинг иккинчи пойтахти ҳисобланган Ўш шаҳрнинг кўплаган мавзелари вайрон бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ