Ўшда пиёдалар ўтиш жойига тўхтатиб қўйилган автомашина жарима майдончасига олиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, пиёдалар ўтиш жойига тўхтатиб қўйилган автомашина буйича Ўш шахар Ички Ишлар Бошкармаси бўйича ЙҲХХБ маълумот берди.

Текширув натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, Қирғиз Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига мувофиқ унга нисбатан тегишли маъмурий баённома тузилди. Шунингдек, автомашина жарима майдончасига олиб кетилди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг, автомашиналарни пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл ҳаракатига тўсқинлик қиладиган жойларда тўхтатмаслигингизни сўраймиз», дейилади баёнотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ