Ўш шаҳар мэрияси томонидан Яккалик каналининг қўриқлаш ҳудудини тозалаш ва атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бунга қадар канал соҳилида турли ноқонуний қурилишлар мавжуд бўлгани сабабли сувнинг эркин оқишига тўсқинликлар юзага келган эди. Айни пайтда ҳудудни тозалаш ишларига 4 та махсус техника жалб қилиниб, тегишли ишлар давом этмоқда.