23 июл куни кучли ёмғир оқибатида Қора-Булоқ қишлоғидаги икки сойга сел келган. Сел сувлари Ўш—Баткен—Раззоқов автомобиль йўлининг эски йўналиши орқали оқиб ўтгани сабабли йўл вақтинча ёпилди.
Мазкур сойдан келган сел Баткен шаҳридаги Қуруқ сой орқали оқиб, Сайдиман ҳожи кўчасидаги кўприкдан ошиб ўтган. Шу сабабли ушбу йўл ҳам вақтинча ёпилди.
Сел сувлари Баткен шаҳридаги электр тармоқлари корхонаси ҳудудига ҳам кириб боргани оқибатида электр таъминоти вақтинча ўчирилди.
Ҳозирда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.