Ўш шаҳридаги Абакир уулу Торобек кўчасидаги 9-сонли кўп қаватли уй атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда уй олдида ноқонуний қурилган хусусий ёрдамчи иншоотлар ҳамда Увом канали ҳудудида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган кичик қурилмалар махсус техника ёрдамида бузилмоқда.
Ҳудуд тозалангандан сўнг, хавфсизликни таъминлаш мақсадида канал бўйига темир тўсиқлар ўрнатилади.