10 июн куни Ўш шаҳар тез тиббий ёрдам марказининг 103 хизмат рақами вақтинча ишламайди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг маутбот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, тиббий марказда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари туфайли соат 09:00 дан 18:00 гача 103 алоқа рақамларида узилишлар бўлади.
Шошилинч тиббий ёрдам зарур бўлганда, 0999 103 103 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.