Президент шахматни ривожлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Садир Жапаров 2026-2030 йилларда Қирғизистонда шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, шахмат мамлакат давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Унинг доирасида Вазирлар Маҳкамаси ва Қирғизистон шахмат иттифоқи 2026 йил 1 сентябргача шахматни ривожлантириш бўйича миллий дастур тайёрлайди.

Қирғизистон шахмат иттифоқи қошида шахматни ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилади.

Фармон доирасида мамлакатдаги 500 та давлат ва шаҳар мактабларининг 3-5-синф ўқувчилари учун «Мактабларда шахмат» синов лойиҳаси ишга туширилади. Бунинг учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва ўқитувчилар тайёрланади.

Бундан ташқари, ҳар йили «Йилнинг энг яхши шахматчиси» ва «Йилнинг энг яхши шахмат мураббийи» унвонлари учун махсус президент мукофотлари топширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ