Ўш шаҳридаги Курманжан- Датка кўчасининг бир қисми 30 кунга ёпилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Ўш шаҳри ер ости иситиш қувурларини таъмирлашни бошлайди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Курманжан -Датка кўчасининг М. Нургазиев кўчасидан А. Асранкулов кўчасигача бўлган қисмида иситиш тармоқлари алмаштирилади. Шу муносабат билан, кўрсатилган йўл қисми вақтинча 30 кунга ёпилади.

Шаҳар мэрияси аҳоли ва меҳмонларни йўналишларини олдиндан режалаштиришга чақириб, амалга оширилаётган ишлар қишда иситиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ