Шимол-Жануб муқобил йўли бугундан бошлаб вақтинча транспорт ҳаракати учун очилди

Бугун, 1 июн куни Шимол-Жануб муқобил йўли вақтинча транспорт ҳаракати учун очилди.

Маълумотга кўра, фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, йўл шу йилнинг ноябр ойигача транспорт ҳаракати учун очиқ бўлади.

Шу билан бирга, масъул хизматлар айрим қисмларда тош қулаши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантириб, ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Йўл ноябр ойидан бошлаб яна ёпилади ва хавфсизлик нуқтаи назаридан 2027 йил май ойигача транспорт ҳаракати учун очиқ бўлмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ