Ўшдаги эстакада кўприги қурилиши тезлаштирилади

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Г. Айтиев ва Кўкум-Бий кўчаларини боғлайдиган икки қаватли эстакада кўприги қурилишининг боришини текширди.

Жанарбек Акаев шаҳар аҳолисига ноқулайлик туғдирмаслик учун ишларни ўз вақтида бажариш ва белгиланган муддатларга риоя қилиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, у канализация тармоқлари, электр узатиш линиялари ва бошқа муҳандислик коммуникацияларини кўчиришни кечиктирган масъул муассаса ва корхоналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Эстакада кўпригининг умумий узунлиги 354 метрни, кенглиги эса 50 метрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида кўприк олдидаги халқа йўлни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва замонавий ёритиш тизимларини ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ