Туркияда 8-синф ўқувчиси мактабда ўқ отди, 4 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги ўрта мактабда қуролли хужум уюштирилиб, натижада 4 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришди.

Маълумотларга кўра, отишма мактабнинг 8-синф ўқувчиси томонидан уюштирилган. У мактабга ёнида қурол олиб кириб, иккита синф хонасига кириб, тасодифий ўқ отган.

Ҳодиса натижасида уч ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди. Ўқувчининг ёнида бир нечта ўқотар қурол ва ўқ-дорилар бўлган.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу воқеадан бир кун олдин Туркиянинг Сиверек шаҳрида яна бир отишма содир бўлиб, унда 16 киши яраланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ