Воқеа кеча, 15 апрел куни Ўш шаҳридаги М.Аматов кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши хизматига воқеа гувоҳлари томонидан йўл четида тўхтаб турган транспорт воситасида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Соат 19:43 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 12-сонли фавқулодда вазиятлар хизмати ёнғинни ўчириш учун юборилиб, соат 19:59 да олов тўлиқ ўчирилди.
Ҳеч ким жароҳат олмади.