Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли: Қурилиш ишлари жадаллашмоқда

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли: Қурилиш ишлари жадаллашмоқда

Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари фаол давом этмоқда.
Ҳозирда асосий лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, чизмалар якунланди. Тегишли келишувлар тузилмоқда.

Қурилиш майдонларида 5 мингдан ортиқ ишчи ва 5,6 минг техника ишлаяпти. Асосий ишлар туннел қазиш, кўприклар қуриш ва тупроқ ишларига қаратилган.

Бугунги кунга қадар 3,5 миллион кубометрдан ортиқ тупроқ қазиб олинди.

Вазир Эрлист Акунбеков лойиҳани амалга оширишда хавфсизлик ва экологик талабларга риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ