Президент тўрт эгизакли оилага квартира совға қилди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев ҳамда президентнинг Ўшдаги вакили Аманкан Кенжебаев президент Садир Жапаров номидан тўрт эгизакли оилага уч хонали квартира совға қилди.

Квартира ёш чақалоқлар учун қулай шароитлар билан тўлиқ жиҳозланган. Керакли бешиклар ва аравачалар ҳам тақдим этилди. Ушбу ёрдам давлат томонидан оиланинг яшаш шароитларини яхшилаш ва чақалоқларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш мақсадида кўрсатилди.

Шаҳар ва вилоят бошлиқлари ёш оилани давлат раҳбари номидан табриклаб, чақалоқларга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилади. Ўз навбатида, тўрт эгизакнинг ота-оналари кўрсатилган ғамхўрлик учун Президентга чуқур миннатдорчилик билдиришди.

Шуни таъкидлаш керакки, 2026 йил 12 март куни Аравон туманида яшовчи 26 ёшли Дилшода Артиқова Ўш вилоят бирлашган клиник шифохонасининг туғруқ бўлимида тўрт эгизак, битта ўғил ва учта қиз фарзанд дунёга келтирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ