Давлат солиқ хизмати рейд солиқ текшируви давомида Ўш шаҳридаги дорихоналардан бирида ноқонуний дориларни аниқлади. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати билдирди.
Хусусан, текширув давомида «Аптека Кейджи» МЧЖга тегишли дорихонада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон ва тиббий буюмлар департаментида рўйхатдан ўтмаган ва мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган дорилар топилди. Уларнинг умумий қиймати 269 минг 989 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, компания дори воситаларини сақлаш ва сотиш учун рухсатномасиз фаолият юритгани аниқланди.
Бундан ташқари, солиқ қонунчилигини бузишнинг бошқа ҳолатлари ҳам аниқланди.