Ўқувчиларга ҳар ўқув йилида 30 кунлик таътил берилади – Таълим вазирлиги

Қирғизистондаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳар ўқув йилида жами 30 тақвим куни таътил белгиланган.
Бу ҳақда Таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги Меҳнат кодексига кўра, январ (1-7) ва май (1-9) ойларидаги узоқ таътиллар ҳам таълим жараёнидан дам олиш кунларига киритилган. Шунинг учун 30 кундан 24 таси қишки таътил ва май байрамларига тўғри келади.

Қолган 6 кун кузги ва баҳорги таътилларга бўлинган:

– кузги таътил: 5-9 ноябр (5 кун);
– баҳорги таътил: 6-8 март (3 кун).

Вазирлик ушбу жадвал ўқув ҳафталарини мувозанатли тақсимлаш учун тасдиқланганини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ