Бугун, тахминан соат 12:10 да, Бишкек-Ўш автомагистралининг “Сичқон” дарасида икки жойда қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, Бишкек-Ўш автомагистрали ҳозирда Сосновка ва Орол назорат-ўтказиш пунктларидан барча транспорт воситалари учун вақтинча ёпилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўлдаги қор кўчкисининг узунлиги тахминан 100 метрни, баландлиги эса 5 метрни ташкил қилади.
23-сонли йўлларни таъмирлаш ишхонаси йўлларни тозалаш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда махсус техника жалб қилинган ва тозалаш ишлари фаол давом этмоқда.
Қўшимча маълумот берилади.