Бугун, 17 феврал куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Ўшга ишчи ташрифи доирасида шаҳарнинг кўкаламзорлаштириш ва қишлоқ хўжалиги мажмуасига тегишли иссиқхона мажмуаси қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, раисга лойиҳанинг босқичлари ва мақсадлари ҳақида маълумот берилди ва замонавий автоматлаштирилган суғориш, иситиш ва шамоллатиш тизимлари ўрнатилгани таъкидланди.
Янги мажмуа кўчатлар ва гуллар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, шаҳарни кўкаламзорлаштиради ва экологик вазиятни яхшилайди.