Ўшда хўроз жангини томоша қилган 300 дан ортиқ одам ушланди

Вилоят милицияси уларни «Бандит» деб номланган рейд доирасида ҳибсга олди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг сўзларига кўра, 38 ёшли маҳаллий аҳоли ўз ҳовлисида одамларни хўроз жангини томоша қилиш учун тўплаб, ўртага пул қўйган.

Милиция қўшни давлатларнинг 100 дан ортиқ фуқароси ва Қирғизистоннинг 200 га яқин фуқаросини ҳибсга олди, уларни милиция бўлимига олиб борди ва бармоқ изларини олди.

Уларнинг айтишича, республикада ноқонуний яшаётган чет элликларга жами 38 500 сом жарима солинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ