Мамлакат довонларида қор ёғаётганига қарамай, йўллар очиқ ва транспорт ҳаракати узлуксиз.
Бу ҳақда Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йўлларни таъмирлаш компаниялари вазиятни куну тун кузатиб бориб, тозалаш ишларини олиб бормоқда ва қум-туз аралашмаларини сепмоқда.
Вазирлик ҳайдовчиларни қарама-қарши йўлакка чиқмасликка, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиб, қишки ғилдираклар ва зарур жиҳозлар билан йўлга чиқишга чақирди.