Ўшда “Бандит” рейди: Ўнлаб фуқаролар милицияга олиб кетилди

16 феврал куни Ўш шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Бандит” деб номланган профилактик рейди ўтказилди.

Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида 33 нафар фуқаро милиция бўлимига олиб кетилди.

Улардан 7 нафари Ички ишлар вазирлигининг махсус рўйхатида бўлиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бир фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 209-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди ва у вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 8 аёл ва 1 эркак эҳтиётсизлик қилгани учун маъмурий жаримага тортилди.

Милиция бундай профилактика чоралари давом этишини эълон қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ