М. Сабиров номидаги ўрта мактаб ўтхонаси таъмирланди

Ўш шаҳридаги №65 М. Сабиров номидаги ўрта мактаб ўтхонаси тўлиқ алмаштирилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Таъмирлаш ишлари доирасида эски ускуналар алмаштирилиб, замонавий ва тежамкор иситиш тизими ўрнатилди. Бу ишлар «Ошжилулукэнерго» муниципал корхонаси томонидан амалга оширилди.

“Бундай ишлар мактаб биносини қишда барқарор ва юқори сифатли иссиқлик билан таъминлаш, таълим муассасаларида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш, шунингдек, иситиш тизимининг ишончлилигини оширишга қаратилган”,-дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ