Алимбек Дотҳо кўчасидаги йўлни кенгайтириш мақсадида қабристонни рекультивация қилиш ишлари бошланди.
Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Аввалроқ Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд давомида берилган кўрсатмаларга мувофиқ, Алимбек Дотҳо кўчасидаги йўлни кенгайтириш мақсадида ушбу кўчада жойлашган қабристонда рекультивация ишларини бошлаш тўғрисида буйруқ берган.
Шу асосда тегишли хизматлар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қабристонда рекультивация ишларини олиб бормоқда.