Ўш шаҳридаги «Сулаймон-Тоо» шаҳар ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги 12 та кўчани марказий канализация тизимига улаш ишларини расман бошланди. Бу ҳақда мэриядан маълум қилишди.
Шуни таъкидлаш керакки, юқорида тилга олинган кўчалар сўнгги 6 йил давомида марказий канализация тизимига уланмаган. Аввалроқ, шаҳар мэри ҳудуд аҳолиси билан бўлиб ўтган жамоатчилик учрашувларида кўчаларни марказий канализация тизимига улашга ваъда берган эди.
Марказий канализация тизимига уланган кўчалар:
• Давидов кўчаси
• Р. Қурбонова кўчаси
• 1-Май кўчаси
• 2-Май кўчаси
• Н. Неъматов кўчаси
• Мамамажон кўчаси
• Қурманжон Дотхо бкўчаси
• Октябр 50 йиллиги кўчаси
• Токтогул кўчаси
• Муқумий кўчаси
• Киев кўчаси
• С. Қосимова кўчаси