Нипаҳ вирусининг мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон давлат чегарасида санитария ва карантин назорати чоралари кучайтирилди.
Вазирлик эпидемиологик маълумотлар алмашиш ва профилактика чораларини мувофиқлаштириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро ҳамкорлар билан доимий алоқада.
Маълумот учун: Нипаҳ вируси – бу Paramyxoviridae оиласига мансуб зоонотик вирусли инфекция бўлиб, у оғир респиратор касалликларга ва миянинг яллиғланишига (энцефалит) олиб келиши мумкин.
Вируснинг асосий табиий манбаи кўршапалаклар. Одамга юқиш қуйидаги ҳолларда мумкин:
юқтирилган ҳайвонлар билан алоқада бўлганда;
ҳайвонларнинг биологик маҳсулотлари билан ифлосланган овқатни истеъмол қилганда;
юқтирилган одам билан яқин алоқада бўлганда.
Касалликнинг инкубация даври бир неча кундан икки ҳафтагача давом этиши мумкин. Асосий аломатлар иситма, бош оғриғи, йўтал, нафас олиш қийинлишуви ва ҳолсизликни ўз ичига олади. Оғир ҳолатларда ҳушидан кетиш ва тутқаноқ пайдо бўлиши мумкин.