Кеча, 20 январ куни Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида 100 ўринли янги «Жеткинчек Муун» болалар боғчаси расман фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят вакиллигининг матбуот хизмати билдирди.
Очилиш маросимида таълим вазири Догдуркул Кендирбаева, Ўш вилояти раҳбари Аманкан Кенжебаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этиб, аҳолини янги болалар боғчасининг очилиши билан табрикладилар. Меҳмонлар муассаса шароитлари билан танишдилар.
Янги икки қаватли болалар боғчаси замонавий талабларга жавоб берадиган шароитлар билан жиҳозланган. Қурилиш ишлари 2024 йилда маҳаллий ва республика бюджетлари ҳисобидан бошланади ва умумий тендер нархи 49 миллион 325 минг сомни ташкил этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2025 йилда Ўзган туманида жами 17 та болалар боғчаси ва 4 та мактаб фойдаланишга топширилди.