Қирғизистонда айрим ходимлар учун иш куни 5-6 соатгача қисқартирилди

Вазирлар Маҳкамаси махсус иш шароитлари ва қисқартирилган иш вақтига эга ходимларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, ишнинг ўзига хос хусусиятлари ва касбий хавф даражасига қараб, айрим ходимлар учун иш куни 5 ёки 6 соат қилиб белгиланди.

Қисқартирилган иш вақти қуйидаги соҳалардаги ходимлар учун тақдим этилади:

• юқумли, сил касаллиги ва руҳий касалликларга чалинган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари;

• реабилитация марказлари, физиотерапия хоналари ва патологик анатомик хизматлар ходимлари;

• тез тиббий ёрдам станциялари, қон марказлари ва лабораториялар ходимлари;
• дорихоналар ва фармацевтика саноати мутахассислари;

• суд экспертлари;

• радиоактив моддалар ва нурланиш манбалари билан ишлайдиган ходимлар;

• ижтимоий муассасалар, интернат мактаблари ва болалар муассасалари ходимлари.

Ўта хавфли шароитларда ишлайдиган айрим тоифадаги ишчилар учун иш куни 5 соат қилиб белгиланди.

Янги қарор 2008 ва 2010 йилларда қабул қилинган аввалги иккита ҳукумат қарорини бекор қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ