Ўш шаҳридаги А. Навоий номидаги истироҳат боғи замонавий талабларга жавоб берадиган янги дам олиш масканига айланади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Маълумотга кўра, боғни таъмирлаш шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган. Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев тайёрланган реконструкция лойиҳаси билан танишиб, қурилишга тайёргарлик ишларини текширди.
Текширув доирасида шаҳар мэри боғнинг ҳозирги ҳолатини ҳам кўриб чиқиб, тегишли муассасаларга ҳудудни тартибга келтириш, баъзи эски биноларни олиб ташлаш ва инфратузилмани янгилаш бўйича бир қатор топшириқлар берди.
Шуни таъкидлаш жоизки, эски марказий бозор бутунлай янги шаҳар бозорига кўчирилгандан сўнг, унинг ўрнида Оқ бура дарёси бўйида замонавий боғ қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Янги лойиҳа шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш ва дам олиш масканларини кенгайтиришга қаратилган бўлади.