Ўшдаги Мамиров ва Амир-Темур кўчалари чорраҳасида ҳалқа йўл қурилади

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаевнинг кўрсатмаларига мувофиқ, Мамиров ва Амир-Темур кўчалари чорраҳасида ҳалқа йўл қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбот хизмати билдирди.

Ушбу чорраҳада йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез қайд этилаётгани сабабли, ҳайдовчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш мақсадида ушбу лойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳозирда тегишли идоралар йўл четидаги қурилиш ишларига тўсқинлик қилаётган баъзи биноларни бузиш ва олиб ташлаш ишларини олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, Мамиров ва Амир-Темур кўчалари 2025 йилда тўлиқ реконструкция қилиниб, йўл кенгайтирилиб, асфальтланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ