Президент Садир Жапаровнинг мол-мулки қанча?

Қирғизистон солиқчилари давлат амалдорларининг 2024 йилги даромадларига оид маълумотларни эълон қилди.

24.kg Интернет нашри Президент Садир Жапаров икки йил олдин қанча даромад қилгани маълумотини очиқлади.

Ушбу маълумотга кўра, Қирғизистон президентининг бир йиллик даромади 2 миллион 214 минг 482 Қирғиз сомини ташкил этган.

АҚШ долларининг Қирғиз сомига нисбати 86,91 бўлгани инобатга олинса, 2025 йил 1 январида Президент Жапаров расмий даромади 25480 АҚШ доллари атрофида бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ