Ўш вилоятида янги йил байрами арафасида кафе ва ресторанларда, жамоат жойларида, табиат қўйнида чанғи учаётган барча ёшдаги фуқаролар сони кўпайди.
Шу туфайли Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси жиноятчилик ва қонунбузарликларнинг олдини олиш, ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ёшлар ўртасида гуруҳли жанжалларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейдларни кучайтирди.
Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати билдирди.
Ушбу даврда ходимлар кундузги ва тунги йўналишларда патруллик ташкил қилади.
Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни эслатади, ота-оналари кузатувсиз, ёлғиз тўпланаётган болаларни, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганларни, маст ҳолда машина бошқарганларни ва дам олиш масканларида жамият тинчлигини бузганларни аниқлайди ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўради.