Йил бошидан бери мамлакатда 1545 километр йўл асфальтланди. Бу ҳақда транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Бекназар Базаралиев «Биринчи» радиосига берган жонли интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, бир қатор йўлларда катта миқдорда асфальт тўшагунча бўлган ер ишлари бажарилиб, келгуси йилда асфальтлашга тайёрланди.
«Йил бошида биз тахминан 1000 километр йўлни асфальтлашни режалаштирган эдик. Биз бу натижага вазирликнинг барча ходимлари ва ҳамкорларининг саъй-ҳаракатлари туфайли эришдик. Бундай ҳажм бошқа йиллар билан таққосланадиган улкан рекорд десам ҳам бўлади»,- деди у.