Бугун, 26 ноябрь куни Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бишкекка келди.
Президентларни Манас халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев кутиб олди.
Аэропортда фахрий қоровул саф тортиб, қисқа концерт дастури намойиш этилди.
Шундан сўнг уч давлат раҳбарларини Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Ала-Арча” давлат резиденциясида кутиб олиб, биргаликда этномаданий дастур томоша қилдилар.
Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия президентлари 27 ноябрда Бишкекда бўладиган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгаши сессиясида иштирок этадилар. КХШТ сессияси Қирғизистон раислигида бўлиб ўтади.