ССВ: Қирғизистон дори воситалари рекламасини тақиқлаши керак

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев Кабар ахборот агентлигига берган интервюсида қирғизистонликлар жуда кўп дори-дармон истеъмол қилишини, бу нотўғри эканлигини айтди.

Вазир аҳолига дори-дармон етказиб бериш фақат фойда олишдан манфаатдор бўлган хусусий бозорга берилишини таъкидлади.

“Дорихоналар қанча кўп бўлса, шунча кўп дори сотилади ва беморлар уларни шунча кўп қабул қилади. Шунинг учун дорихоналар сонини камайтириш керак. Биз сигарет ва алкогол рекламасини тўхтатдикми? Тўғри, энди биз дори рекламасини ҳам тўхтатишимиз керак.

Чунки бемор уни рекламада кўргандан кейин сотиб олади. Уни шифокор буюриши керак. Агар сизга керак бўлмаса, нега жигар ва буйракларингизни ўлдириб, ичяпсизлар?”,- деди вазир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ