Ўшда доимий яшаш жойи бўлмаган фуқаролар учун тунги бошпана иш бошлади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Янги очилган муниципал бошпанаси 50 кишини сиғдира олади. Иссиқ овқат ҳам кунига бир марта кечқурун берилади.
Бошпана Ўш шаҳри, Атабаев кўчаси, 3а-уйда жойлашган.
Қўшимча маълумот олиш учун +996 558 955 540 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.